Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ҳукумат топшириғига биноан наркобизнесга қарши кураш чоғида қўлга туширилган 1.4 тонна гиёҳванд моддаларни ёқиб юборди.
Моддалар Тошкентдаги корхоналардан бирининг печларида гиёҳванд моддалар назорати бўйича комиссия, БМТ гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва ОАВ вакиллари гувоҳлигида ёқиб юборилди.
Моддалар умумий ҳажмидан 133.3 кг героин, 775 кг афюн, 93.2 кг гашиш, 309 кг марихуана, 84 кг кўкнор ва бошқа моддалар ташкил қилди.
Биринчи марта бундай акция Ўзбекистонда 1994 йили ўтказилган эди: ўшанда 14 тонна гиёҳванд моддалар ёқиб юборилган эди. Шундан буён ёқиб юборилган моддалар ҳажми 54 тоннани ташкил қилди.