Польшанинг Модлин аэропортида Airbus A380 самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда TVN42 канали хабар берди.

Айтилишича, самолёт бортидан шубҳали буюм топилган. Унинг портловчи модда бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, самолёт қўндирилган.
Воқеа жойига 13та ўт ўчириш бригадаси олиб келинган.