Польша полицияси Модлин аэропортида Airbus A380 самолётининг фавқулодда қўнишига сабаб бўлган эркакни қўлга олди.
Илгарироқ TVN42 канали Модлин аэропортида Airbus A380 самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берганди.

Айтилишича, номаълум эркак қўнғироқ қилиб, самолёт бортида портловчи модда борлигини айтган. Кейинчалик бортдан дарҳақиқат шубҳали буюм топилган. Унинг портловчи модда бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, самолёт қўндирилган.
Ryanair компаниясининг самолёти Модлиндан Ослога кетаётган эди. Унинг бортида 160 киши бор эди.

Текширув натижасида самолётда ҳеч қандай хавфли буюм йўқлиги аниқланди.
Телефон қўнғироғини 48 ёшли эркак амалга оширгани аниқланди. У ҳибсга олинди.
Польша қонунчилигига мувофиқ, ёлғон таҳдид учун одам 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.