Россия президенти Владимир Путин Россия Афғонистондаги вазиятдан хавотирланаётганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Бу ҳақда Путин Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай билан учрашув давомида айтиб ўтди.

“Ҳозирда Афғонистонда бизни хавотирга солаётган жараёнларни кўрмоқдамиз. “Толибон” фаол равишда ҳаракат олиб бормоқда, Афғонистоннинг катта қисми, кўплаб чегараолди ҳудудларини назорат қилмоқда. Шунингдек, Афғонистонда "ИШИД" жангариларининг борлиги ҳам хавотир уйғотмоқда”, деб айтди Путин.