Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, мамлакат чегарасида кучли армия турганлиги хавотирга сабаб бўлмай қолмайди, шу боис замонавий қуролга эга кучли армия Россия суверенитети кафолатчисидир.
Олий ҳарбий ўқув юртлари битирувчиларини қутлаш маросимида Путин ушбу масалада чиқиш қилди.
У Россия ҳукумати қуролли кучларни ривожлантиришга эътиборни сусайтирмаслигини, ҳар йили соҳада структур ўзгаришлар амалга ошириб борилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Путин стратегик ядро қуроли кучлари ҳам мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.