Қирғизистон мудофаа вазири Абибилла Қудайбердиев 24-26 июнь кунлари Қозоғистонда расмий сафар билан бўлади. У қўшни мамлакатга қозоғистонлик ҳамкасби Иманғали Тасмағамбетов таклифи билан боргани айтилмоқда.
Қирғизистон мудофаа вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 24 июнь куни Қирғизистон қуролли кучлари делегацияси Остонага етиб борган.
Ташриф доирасида Қудайбердиев ва Тасмағамбетов ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув давомида соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.