2015 йилги Россия Суперкубоги учун ўйиннинг ўтказилиш вақти ва жойи ўзгарди.

"Спорт-Экспресс" нашрида ёзилишича, бу ўйин "Химки Арена"да эмас, учрашув иштирокчиларидан бири "Зенит"нинг уй ўйингоҳи ҳисобланмиш "Петровский"да ўтказилади.

Бу ўйинда 12 июль куни "Зенит" 2015 йилда мамлакат кубогини ютган "Локомотив"га қарши куч синашади.

Маълумот учун, Россия профессионал футбол лигаси (РПФЛ) Суперкубок ўйинини шу йилнинг декабрида Қатар ёки БААда ўтказишни режалаштирган, кейинроқ "Химки Арена" вариантида тўхталганди.