Агар Россияда президентлик сайловлари келаётган якшанба куни ўтказилганида 66 фоиз россиялик амалдаги президент Владимир Путин учун овоз берган бўлишарди. Бу Левада-марказ ўтказган сўров натижаларидан келиб чиқиб тузилган маълумот, дея хабар бермоқда Интерфакс ахборот агентлиги.

Қайд қилинишича, 2014 йилнинг декабрь ойида бу кўрсаткич 55 фоизлик даражани кўрсатган. Апрелда эса – 49 фоиз.

Хабарда ёзилишича, Россиянинг 23 фоиз аҳолиси 3 йилдан кейин Путиннинг ўрнини бошқа бир муносиб номзод эгаллашини истайди. Шунингдек, 47 фоиз россияликлар Россия президентлиги учун муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига қаршилигини таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Левада маркази ўтказган сўровлар натижасига кўра, Россиянинг аксар аҳоли Владимир Путиннинг ҳозирги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Унда қайд этилишича, Россиянинг 89 фоиз аҳолисига Путиннинг ҳозирги фаолияти маъқул келмоқда.