Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлимига 21 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, танишининг уйида икки нафар номаълум шахс куч ишлатиб, унинг “Айфон” русумли қўл телефони ва 80 минг сўм миқдоридаги пулини очиқдан-очиқ тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб 19 ёшли аёл ва 27 ёшли эркак содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.