Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланган Самвел Бабаян бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг натижаларига ҳам жавоб беради. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси йиғилишида маълум қилинган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий вазифаси 2018 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш қилиб белгиланди ва бунинг учун Самвел Бабаян жавобгар эканлиги белгилаб қўйилди. Миллий терма жамоа бош мураббийи шу билан бирга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг фаолиятини бевосита назорат остига олиб, унинг натижалари учун жавобгар эканлиги ҳам ЎФФ Ижроқўми қарори билан белгилаб қўйилди, деб ёзади расмий манба.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг асосий вазифаси 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг йўлланмасини қўлга киритиш қилиб белгиланди. Бабаян ва Жалилов янги кўринишдаги мураббийлар штабини 1 ҳафта муддат ичида тасдиқлаш учун ЎФФ раҳбариятига топширади.