Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоасининг янги мураббийлар штаб аъзолари билан биринчи йиғилишни ўтказди. 

ЎФФ матбуот хизмати раҳбари Санжар Ризаевнинг ўз твиттерида маълум қилишича, Бабаян бугун, 25 июнь куни «Жар» стадионида Терма жамоалар маркази аппаратини ва ЎФФ ходимларини йиғди. 

«Самвел Бабаян кучли раҳбар, кучли менеджер. Кучли мураббий эканлигини ўтган йили икки карра исботлади. Интизомни биринчи ўринга қўяди», - дейди Санжар Ризаев.

Йиғилишда қандай масалалар кўрилгани ҳақида ҳозирча хабар берилгани йўқ.