Швейцария ҳукумати Босния мусулмонлари гуруҳининг собиқ командири Носир Орични ўз юртига қайтариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
“Ишнинг Федерал адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилиши жараёнида Носир Оричнинг Босния ва Герцоговинага экстрадиция қилиниши ҳақида қарор қабул қилинди”, – дейилади ташкилот баёнотида.
Орич икки ҳафта муқаддам Босния ва Сербиянинг талабига биноан ҳибсга олинган эди. У 1992-1995 йиллардаги Босния урушида сербларни ўлдиришда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.