Ишлаб чиқаришни таълим соҳаси билан уйғунлашувини таъминлаш, шунингдек, талабалар, иш изловчилар ва иш берувчилар манфаатларини инобатга олган ҳолда 2015 йилнинг 26 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида«Очиқ эшиклар куни» ҳамда АКТ ташкилотлари ва компаниялари иштирокида «Карьера ва малака ошириш ярмаркаси»(Internship & Career Fair IUT 2015) ташкил этилмоқда.

«Очиқ эшиклар куни» абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарига Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва жорий ўқув йилига кириш имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида батафсил маълумот га эга  бўлиш имкониятини беради. 

«Карьера ва малака ошириш ярмаркаси» (Internship & Career Fair IUT 2015) ярмаркаси биринчи бор ўтказилиб, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг талабалари ҳамда АТ-мутахассисларини тайёрлайдиган бошқа ОЎЮларининг талабалари, ҳамда АКТ соҳасининг бошқа манфаатдор мутахассислари ўз ташкилотларининг тақдимотини ўтказиб, малака ошириш имконияти тўғрисида маълумот беришади. АКТ компанияси вакиллари иш изловчилар билан суҳбат ўтказишади, шунингдек, ўз ташкилотларининг тақдимотини ўтказиб, малака ошириш имконияти тўғрисида маълумот тарқатишади. Университет томонидан компанияларга бепул тарзда ўз тақдимотларини ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилади.      

Тадбир Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида, Зиёлилар кўчаси, 9-уй манзили бўйича соат 9-00 дан 17-00 гача ўтади.