Toyota Motor компанияси президенти Акио Тойода ўтган молиявий йил якунларига кўра Япония автомобилсозлик саноатининг энг кўп ҳақ олувчи топ-менежери бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Дивидендлар тўлангандан кейин Тойода олинган тўлов пуллари миқдори бўйича 2010 йилдан бери уч маротаба Японияда барча саноат соҳалари бўйича энг катта ҳақ олувчи раҳбар бўлиб келаётган Nissan Motor раҳбари Карлос Гонни ортда қолдирди.

Тойода ўтган йил учун иш ҳақи ва дивидендлар сифатида 1,27 млрд иен (10,3 млн доллар) олди. Nissan бош директорининг маоши Тойоданикидан деярли уч баробар кўпроқни ташкил этди, бироқ у камроқ дивиденд лди ва умумий ҳисобда 1,14 млрд иен (9,21 млн доллар) олди.

Қайд этилишича, Toyota рекорд даражадаги даромад олгани туфайли барча акциядорларига тўловлар миқдорини оширган.