Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт портлаш хавфи туфайли Копенгагенда шошилинч қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Полициячиларнинг айтишича, самолёт экипажи самолётда йўловчиларнинг ҳеч бирига тегишли бўлмаган шубҳали сумка аниқлангандан кейин эҳтиёт чораси сифатида самолётни қўндиришга қарор қилган.

“Самолёт бортида ҳеч кимга тегишли бўлмаган кичик ўлчамдаги сумка аниқланган ва экипаж шошилинч қўнишга рухсат олиш учун Копенган аэропорти билан боғланган”, деб айтилмоқда ҳуқуқ-тартибот муассасалари берган хабарда

Айни пайтда барча йўловчилар ва самолёт экипажи эвакуация қилинди, мутахассислар самолётни портловчи қурилма борлигига текширмоқдалар.