Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида 2015 йилнинг 24 июн куни пойтахтимиздаги В.А.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик-лицейида 7-14 ёшдаги ўқувчи-ёшлар ўртасида “Мустақил юрт фарзандиман!” мавзуидаги иншолар танлови ҳамда 15-18 ёшдаги ўқувчи ёшлар ўртасида “Ватанимга таянч бўламан!” мавзуидаги иншолар танловлари ўтказилди.

2014-йил 6-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда дастуриламал бўлиб келмоқда.
Тадбирда Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи Г.Маткаримова, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Ж.Камолов, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари О.Парпибоева, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси ўринбосари С.Ашуровлар иштирок этишди.
Табдирни Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим бошлиғи Г.Маткаримова кириш сўзи билан очиб берди.

Танловнинг Расмлар йўналиши бўйича

Биринчи ўрин – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг 24 мактаб ўқувчиси Ҳазратқулова Маржона, Иккинчи ўрин – Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани 85-мактаб ўчувчиси Маматкаримов Мустафо, Учинчи ўрин – Хоразм вилояти Урганч шаҳри 24-мактаб ўқувчиси Якубова Маҳлиё

 

Танловнинг Иншолар йўналиши бўйича Халқ таълими тизимида

Биринчи ўрин – Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи талабаси – Обиджонова Эъзоза,

 

Иккинчи ўрин – Навоий вилояти Кармана тумани 10 мактаб ўқувчи – Жабборова Гўзал,

Учинчи ўрин – Самарқанд вилояти Жомбой тумани 19 мактаб ўқувчиси – Қурбонова Сарвиноз

Танловнинг Иншолар йўналиши бўйича

Биринчи ўрин – Тошкент вилояти Бўка касб-ҳунар коллежи талабаси – Олимжонова Дилфуза,

Иккинчи ўрин – Қаҳқадарё вилояти Қарши давлат университети қошидаги 2-сонли лицей талабаси - Эгамшукурова Дурдона,

Учинчи ўрин – Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 1-сон академик лицейи талабаси – Азимова Эъзоза
ғолиб деб аниқланди.
Шунингдек, қолган барча иштирокчилар номинатсиялар бўйича тақдирландилар.
Тадбир босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.