АҚШ ва Европа хавфсизлик хизматлари охирги вақтларда чоп этилган АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг махфий ҳужжатларини WikiLeaks ташкилотига Эдвард Сноуден эмас, балки махсус хизматларнинг бошқа бир ходими берган бўлиши мумкин. МХАда шу ҳақида маълумот пайдо бўлгани билан боғлиқ ҳолда тергов бошланди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги баъзи манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд ва АҚШ президенти Барак Обама МХА олти йил давомида француз президентлари ортидан жосуслик қилгани ҳақида хабар пайдо бўлганини муҳокама қилишгани маълум қилинганди.

WikiLeaks чоп этилган ҳужжатларга кўра, МХА 2006йилдан 2012 йилгача Жак Ширак, Николя Саркози ва Франсуа Олланд ортидан кузатув олиб борган.