Yahoo компаниясининг ахборот хавфсизлиги бўйича директори Алекс Стамос Facebook таркибига қўшилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаси орқали хабар берди.

“Facebook дунёдаги энг яхши компания. У нафақат оддий интернет фойдаланувчилари, балки интернетга уланмаган инсонларнинг ҳам муаммоларини ҳал қилиш билан шуғулланади. Facebook хавфсизлик жамоаси инновациялар тарихига эга, ва бу инновацияларни дунё билан бўлишишга тайёр”, – деган ёзув қолдирди тармоқда мутахассис.

Бундан ташқари, Стамос собиқ компаниясига муваффақиятлар тилади.