2015-2016 ўқув йили учун барча умумтаълим мактаблари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда жами 454 номда 25 млн 708 минг нусхадан ортиқ дарслик ва қўлланмалар чоп этилиши режалаштирилган. Бугунги кунда нашриёт ва босмахоналар томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув методик қўлланмалар қабул қилиниб, жойларга етказилмоқда.
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳриддин Шайвалиев “Даракчи” газетасига маълумот берди.
Айтилишича, президентнинг 2012 йил 10 декабридаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 1-2 синф чет тили дарсликларининг мантиқий давоми сифатида янги ўқув йилига 3-синф ўқувчилари учун муаллифлар гуруҳи томонидан чет тилларидан давлат таълим стандарти ва ўқув дастури асосида дарслик, машқ дафтари, ўқитувчи китоби, мультимедиа иловалари ишлаб чиқилиб, нашриётлар ва босмахоналар томонидан чоп этилмоқда.