Япония Бош вазири Синдзо Абэ 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ташкил қилиш бўйича масъул вазир лавозимига Тосиаки Эндони тайинлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Бош вазир Эндодан барча вазирлар, Токио ҳокимлиги билан яқин алоқада бўлишни ва шунингдек, қаттиқ меҳнат қилиши лозимлигини тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги ёзги олимпиада ва паралимпия ўйинлари Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтади.