“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ҳамда Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Туран учун “ПСЖ” ва “Милан” олиб бораётган курашга қўшилди.

Манчестерликлар 28 ёшли футболчи учун 40 миллион евродан кўпроқ маблағ тўлашга тайёр, Тураннинг ўзига эса 4 йиллик шартнома таклиф қилинади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, 2014/15-йилги мавсум Испания Примеросида ушбу футболчи 32 учрашувда майдонга тушган ва 2 гол киритиб, 4 марта голли пас амалга оширган.