Россия гиёҳванд айланмаси назорати федерал хизмати раҳбари Виктор Ивановнинг сўзларига кўра, 1980-йилларнинг охиридан буён мамлакатда гиёҳвандлар миқдори 146 марта ошган.
“80-йилларда гиёҳвандлар сони 50 минг кишини ташкил қилган эди. Яъни гиёҳвандлик деярли бўлмаган. Икки-уч кун муқаддам гиёҳвандлар сони 8 млн кишини ташкил қилган эди, ҳозир бу кўрсаткич 7.3 млн кишига етган”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Ивановнинг фикрича, гиёҳвандлар сонининг ўсиши чегара назоратининг кучсизланиши билан боғлиқ: олиб кирилаётган гиёҳванд моддаларнинг фақат 1 фоизи чегарада ушлаб қолинади.