Афғонистоннинг Эрондаги элчихонаси савдо атташеси Алхўжа Абдул Аҳадий Фархангнинг хабар беришича, Афғонистон Эрондан суюлтирилган газ импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда.

Фарханг яқин орада тегишли келишувга эришилишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда Trend ахборот агентлиги хабар берди. Дипломатнинг айтишича, айни пайтда Афғонистон суюлтирилган газнинг катта қисмини Туркманистондан импорт қилади.

Ҳозирда Эрон газойл ва суюлтирилган газнинг энг йирик экспортчиси ҳисобланади. Эрон бу маҳсулотлардан ташқари, Афғонистонга керосин ва реактив ёнилғи етказиб беришни ҳам таклиф қилган эди.