Emirates авиакомпаниясига тегишли Airbus A380 самолёти Шри-Ланка пойтахти Коломбо аэропортига қўнишга мажбур бўлди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, самолёт бортида 500 йўловчи бўлган.

Дубайдан Сиднейга кетаётган авиалайнерда техник муаммо чиққан. Йўловчилардан ҳеч ким зарар кўрмаган. Улар бошқа рейсларга тақсимлаб чиқилган.