Бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони Алина Кабаева “Национальная Медиа Группа” директорлар кенгаши раиси лавозимида қолди. Бу ҳақда компания берган баёнотда маълум қилинмоқда.

Кабаева илк бор 2014 йилда ушбу лавозимга тайинланган. Бунгача Кабаева 6 йил давомида компаниянинг жамоатчилик кенгаши раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.

Медиахолдингнинг бош директори этиб Дмитрий Мансуров тайинланди.

“Национальная Медиа Группа” компанияси “Петербург – Пятый канал” телерадиокомпаниясининг 72,4%, Биринчи каналнинг 25%, РЕН-ТВ телеканалининг 68%, “Известия” газетасининг 73,2%, “Русская служба новостей” радиостанцияси ва “Арт Пикчерс Вижн”нинг 50% ига эгалик қилади. Компания, шунингдек, “Metro-Петербург” газетаси бошқарувини амалга оширади.