АҚШнинг Аляска штатига саёҳатлар уюштирувчи Holland America Line компанияси штат ҳудудида авиафалокат юз берганини маълум қилди. Бортида 8 нафар йўловчи ва учувчи бўлган самолёт штатнинг жануби-шарқий қисмида фалокатга учраган.

Элла кўли яқинидаги 240 метрлик қоя устида самолёт қолдиқлари аниқланган.

Самолётда Сиэтлдан 20 июнь куни чиққан Westerdam круиз кемасининг йўловчилари бўлган. Воқеа жойида АҚШ соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходимлари ва қутқарувчилар ишлашмоқда.

Йўловчилар ва учувчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.