25 июнь куни Чилининг Темуко шаҳридаги "Херман Беккер" ўйингоҳида Америка Кубогининг яна бир чорак финал баҳси ўтказилди.

Боливия ва Перу ўртасидаги баҳс перуликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Герреронинг хет-тригига ўйиннинг охирроғида Морено бир гол билан жавоб қайтарди.

Энди Перу мусобақа мезбонлари Чили терма жамоасига қарши финал йўлланмаси учун 30 июнь куни майдонга чиқади.

БоливияПеру – 1:3
Голлар: Герреро, 20 (0:1); Герреро, 23 (0:2); Герреро, 74 (0:3); Морено, 84 (1:3, пен).
Огоҳлантиришлар: Бехарано, 35; Эскобар, 69; Педриэль, 73; Морено, 86 – Адвинкула, 31; Гальесе, 61; Йотун, 89; Рейна, 90+4.