Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Греция ва Италиядан 60 минг муҳожир қабул қилиш ва уларни ихтиёрий равишда тақсимлаш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель ЕИ саммитининг биринчи кун якунларига кўра баён этиб ўтди.

“Давлатлар Греция ва Италиядан муҳожирлар қабул қилиш ва уларни ихтиёрий равишда тақсимлаш борасида келишувга эришди. Биз ихтиёрий равишда Ўрта ер денгизидан ташриф буюрган муҳожирларни қабул қиламиз, улардан 40 минг нафари Италияда, 20 минг нафари Грецияда”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.