АҚШ Давлат департаментининг баёнотига кўра, Россияда сўз ва матбуот эркинлиги чекланмоқда. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳисоботда айтиб ўтилган.

“Конституция сўз ва матбуот эркинлигини назарда тутишига қарамай, бу ҳуқуқлар борган сайин кўпроқ чекланмоқда. Улар сўз эркинлигини ва мустақил ОАВни чекловчи қонунларни кучга киритишди”, – дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, Украина масаласини ёритувчи журналистларга алоҳида босим ўтказилаётгани таъкидлаб ўтилди.