АҚШнинг Кентукки штатида жойлашган Вильямстаун шаҳрида "Нуҳ кемаси"нинг нусхаси қурила бошланди. NBC News телеканалининг хабар беришича, лойиҳа 2016 йил ёзида якунланади.

Иншоот буюртмачиси Answers in Genesis (Жавоблар Ибтидода) христиан жамияти бўлди. Ташкилот президенти Кен Хэмнинг сўзларига қараганда, кемага кунига 2 млн киши ташриф буюриши режалаштирилган.

Таъкидланишича, кема Библияда кўрсатилган ўлчовлар бўйича тайёрланмоқда. У тўрт қаватли бўлиб, узунлиги 155 м ни ташкил қилади. Уч қаватда экспозиция, тўртинчи қаватда эса экспозиция жойлашади.
“Бу шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири бўлади”, – ишонч билдирди Хэм.

Келажакда кема яқинида кўнгилочар бинолар мажмуасини яратиш кўзда тутилмоқда. Улар орасида Бобил минораси нусхаси, ҳайвонот боғи ва қадимги Яқин Шарқ қишлоқлари макети бўлади.