Қирғизистонда қамоқдан қочиб кетган иккита Қозоғистон фуқароси қидирилмоқда. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, улардан бири Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларини кўрганда ҳавога қарата ўқ узган. Шундан сўнг жиноятчилар қочиб кетган.
24 ёшли Альбер Абхин Сотволдиўғли ва 27 ёшли Жонбўлат Амиров Қирғизистонда ҳужжатларни сохталаштириш ва давлат чегарасини бузишда айбланиб қамоққа олинган эди.