Дунё футболининг энг таниқли намоёндаларидан бири бўлмиш аргентиналик собиқ футболчи Диего Армандо Марадонанинг отаси Дон Диего Марадона 87 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Infobae хабар берган.

Марҳум 2 июнь кунидан бери юрагидаги муаммо туфайли Буэнос-Айрес шаҳридаги "Лос-Аркос" шифохонасида кома ҳолатида сақланаётган эди.

Диего Марадона отаси шифохонага тушгач, Дубайдан Аргентинадан қайтиб келиб, отасининг ёнида кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилган.