Россиялик сиёсатчи ва олим Евгений Примаков оламдан ўтди. Россия президенти Владимир Путин унинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилди.
Примаков сиёсатчи бўлиш билан бирга, Россия Фанлар Академияси академиги эди. 1996-1998 йилларда у ташқи ишлар вазири, 1998-1999 йилларда эса ҳукумат раиси лавозимида ишлаган.

Сергей Лавровнинг сўзларига қараганда, Примаков 1998 йилги дефолт ва инқироз оқибатларини бартараф қилишда ҳал қилувчи роль ўйнаган. Шунингдек, Примаков Россия ташқи сиёсатида туб бурилиш ясаб, атлантизмдан воз кечган ва кўп қутбли дунё томон юзланган.

Вашингтонга учиб кетаётган пайтда, самолёт океан устидан ўтаётганда АҚШ Югославияни авиазарбаларга тутишни бошлаганини эшитган сиёсатчи самолётни ортга буриб, қайтиб кетган. Унинг бу ҳаракати “Атлантика узра ортга қайтиш” сифатида машҳур.