Францияда куннинг қолган қисмида ҳам бир қанча терактлар содир этилиши мумкин. Бу ҳақда Le Dauphine хабар қилди.

Бироз олдинроқ, Лион шаҳридаги кимёвий заводга "ИШИД" байроғи кўтарган террорист ҳужум қилиб, одамларни ўлдиргани ва жароҳатлагани хабар қилинганди.

Бу терактни содир этгани гумон қилинаётган шахс қўлга олинган.

Франциядаги ОАВларда хабар берилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари полиция ва махсус хизматларга эҳтимолий терактларга тайёр туриш ҳақида кўрсатма берган.

Қайд этиш жоизки, бу кимёвий заводдаги ҳужум, шу йилнинг 7 январь кунидаги "Charlie Hebdo" таҳририятига уюштирилган ҳужумни эслатмоқда.