Эдуард Сноуден ҳамда Жулиан Ассанжга Франциядан сиёсий бошпана берилиши эҳтимоли йўқ эмаслигини билдирди. Бу ҳақда CNN хабар қилган.

Бу ҳақдаги маълумот Франция Адлия вазири Кристиан Тобир томонидан айтилган.

"Агар Франция Эдуард Сноуден ҳамда Жулиан Ассанжга сиёсий бошпана берса, мен бундан ажабланмайман. Шундай бўлиши эҳтимоли юқори", дейди у.

Кристиан Тобирнинг айтишича, бу масала Франция президенти ва бош вазири томонидан ҳал қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ Ассанж бошчилик қиладиган WikiLeaks портали АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан француз президентлари ортидан 2006-2012 йиллар давомидан жосуслик ишлари олиб борилгани ҳақида маълумот тарқатилганди.