26 июнь куни Тошкент вақти билан соат 12:00да Франциянинг Лион шаҳри яқинидаги Сен-Кентан-Фалавье шаҳридаги Air Products заводига "ИШИД" байроғини кўтариб олган террорчи ҳужум уюштирди. У бензин бакларини ёқиб юборган. Бу ҳақда Le Figaro хабар берган.

Ушбу теракт ижрочиси завод ходимларидан бирининг бошини кесиб олгани ва бир қанча кишини жиддий жароҳатлагани айтилмоқда.

ОАВларда ёзилишича, кесиб олинган бош завод деворига осиб қўйилган ва у ўралган матога арабча ёзувлар ёзилган.

Айни вақтда Франция Ички ишлар вазири Бернар Казнев воқеа жойига етиб келган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.