Франция президенти Франсуа Олланд мамлакат жануби-шарқидаги кимёвий заводлардан бирида қўпорувчилик ҳаракатини уюштирган террорчининг шахси аниқланганлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда у воқеа юзасидан уюштирилган махсус чиқиш чоғида айтиб ўтди.
Олланд ҳис-туйғулар тўлиб-тошаётганини, аммо уларга эрк бермай, ҳаракат қилиш кераклигига алоҳида урғу берди.
Эслатиб ўтамиз, Сен-Кентан-Фалавье шаҳридаги заводга номаълум шахс ҳужум уюштириб, бензин бакларини портлатиб юборди. Воқеа жойида танадан жудо қилинган бош топилган. Бош арабча хатлар туширилган матога ўралган эди.