Францияда портлатиб юборилган завод яқинида бошидан жудо қилинган танаси топилган одам ишчи эмаслиги аниқланди. Бу ҳақда Le Monde нашри ёзмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Сен-Кентан-Фалавье шаҳридаги заводга номаълум шахс ҳужум уюштириб, бензин бакларини портлатиб юборди. Воқеа жойида танадан жудо қилинган бош топилган. Бош арабча хатлар туширилган матога ўралган эди.
Қўпорувчиликни амалга оширган экстремист унинг бошини завод деворига қўйиб кетган эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг завод ишчиси эмаслигин аниқлашди.
Гумондор қўлга олинди, аммо ҳозирча кўрсатма беришдан бош тортмоқда.