Франция президенти Франсуа Олланд Греноблдаги заводга уюштирилган ҳужум чоғида бир киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, икки киши жароҳат олган.
Шунингдек, Олланд ушбу воқеани теракт деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Лион яқинидаги Сен-Кентан-Фалавье шаҳридаги заводга номаълум шахс ҳужум уюштириб, бензин бакларини портлатиб юборди. Воқеа жойида танадан жудо қилинган бош топилган. Бош арабча хатлар туширилган матога ўралган эди.
Олланд ЕИнинг Брюсселдаги саммитини тарк этиб, Францияга етиб келди ва воқеа юзасидан фавқулодда баёнот берди.
Бундан ташқари, қўпорувчиликни уюштирган террорчи қўлга олинди, унинг шахси аниқланди. Унинг шериги деб гумон қилинган бир жиноятчи махсус операция чоғида ўлдирилди.