Google қидирув роботи АҚШнинг кейинги президенти Ҳиллари Клинтон бўлади деб ҳисоблайди. Бу ҳақда The Next Web хабар бермоқда.

Сайтга инглиз тилида “Кейинги президент ким бўлади?” деб сўров киритлганида, Ҳиллари Клинтон деган карточка жавоб тарзида чиқарилмоқда. Савол формулировкаси ўзгартирилганида ҳам жавоб ўзгармаяпти.

Қидирув алгоритми Huffington Post ва The Blaze нашрларида чоп этилган Ҳиллари хонимнинг ғалабаси башорат қилинган мақолалар асосида шундай жавобни чиқариб бермоқда.
Илгарироқ Microsoft’даги Cortana овозли ёрдамчиси 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ҳар бир учрашуви натижаларини аниқ башорат қилгани билан шуҳрат қозонган эди. финал босқичидаги 16 учрашувдан 15тасининг натижалари тўғри башорат қилинган эди.