Аргентиналик футболчи Карлос Тевес “Ювентус”дан кетаётгани ҳақида расмий маълумотлар берилмаганига қарамасдан, баъзи футболчилар ва мутахассислар ўйинчи билан хайрлашмоқдалар ва бундан афсусда эканликларини билдирмоқдалар.

Аввалроқ “Ювентус” раҳбарияти вакили Павел Недвед Тевеснинг клубдан кетиши катта йўқотиш бўлишини айтган эди. Энди бўлса Тевес билан клуб яримҳимоячиси Клаудио Маркизио твиттер орқали хайрлашмоқда.

“Омад тилаб қоламан. Сенга фантастик икки йил учун миннатдорман. Биз ғалабалар нашидасини ҳам, мағлубиятлар аламини ҳам бирга тотдик. Сен мен учун доимо ўрнак бўлиб қоласан, чемпион”, деб ёзди Маркизио.

Карлос Тевес янги мавсумни Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клубида давом эттиришининг катта эҳтимоли мавжуд.