Кувайтдаги масжидлардан бирида уюштирилган теракт қурбонлари сони 24 нафарга етди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Аввалроқ 8 киши ҳалок бўлгани айтилганди.

26 июнь куни Кувайт пойтахти Ал-Кувайтдаги шиалар масжидида жума намози пайтида портлаш содир этилди. Портловчи қурилмани террорчи-худкуш ҳаракатга келтирган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.