"Севилья" жамоасининг 27 ёшли испаниялик яримҳимоячиси Висенте Иборра "Барселона" жамоасининг қизиқишлари доирасига тушди.

Каталонияликлар бош мураббийи Луис Энрике бу футболчининг сотиб олинишига жиддий қизиқиш билдирмоқда. У жамоа президенти Хосеп Бартомеудан Иборрани трансфер қилишни сўраган.

Айни вақтда Бартомеу бу борадаги ҳаракатларини бошлаган.

Маълумот учун, Иборра якунланган мавсумда "Севилья" таркибида Испания чемпионатининг 26 ўйинида майдонга тушди ҳамда 7 гол уриб, бир марта голли пасни амалга оширди.