Мексикалик гиёҳвандфурушлар Лионель Месси ва унинг дўстлари иштирокидаги ўртоқлик учрашувларидан пул ювишда фойдаланганликлари маълум бўлди.

Испания ва АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасалари 2012 ва 2013 йилда футбол юлдузлари иштирокидаги кўргазмали ўйинларни тафтиш қилишди.

Гувоҳлардан бири АҚШдаги энг йирик наркокартеллардан бири Los Valencia ушбу ўйинлардан пул ювишда фойдалангани бўйича кўрсатма берди.

Хусусан, “нолинчи қатор” деб аталадиган мавжуд бўлмаган билетлар сотиш усулидан фойдаланилган.

Хабар берилишича, Месси ва унинг атрофидагилар ўйинлар ортида бундай жиноий фаолият юритилаётганидан бехабар бўлишган.