Европа Иттифоқи етакчилари саммитида бу гал Украинадаги можаро борасида сўз юритилмади, деб айтди учрашув якунлари бўйича Германия канцлери Ангела Меркель. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз бугун Украина ҳақида гаплашмадик. Бу мавзуни 26 июнь куни Европа Иттифоқининг ягона ташқи сиёсати ҳақида сўз юритилганда муҳокама қилишимиз мумкин”, деб айтди Меркель матбуот-анжуманида.

Меркель Украина инқирозини ҳал қилишда “Минск келишувлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини” таъкидлаб ўтди.

“Украинадаги тўқнашувларнинг иккала томони ҳам тинчликка амал қилмаяптилар. Айирмачилар томонидан бунга кўпроқ йўл қўйилмоқда, бироқ келишувга иккала томон ҳам амал қилиши керак”, деб айтмоқда Меркель.