Украинанинг “Шахтёр” футбол жамоаси бош мураббийи Мирча Луческу жамоа яримҳимоячиси Дуглас Костанинг “Бавария”га ўтганини тасдиқлади.

“Менинг фикримча, бу нормал ҳолат. Унга “Интер” ҳам қизиқиш билдираётган эди. Кишдан бери музокаралар олиб борилаётган эди.

Биз билан Дуглас бошқа тараққий қила олмас эди. Уни Роббеннинг позициясида кўрмоқдаман, чунки уларнинг ўйнаш услублари ўхшаш. Дуглас энди 24 ёшда ва у ҳали бемалол ўса олади”, деб айтди Луческу.