Москвадаги “Москва-Ярославская” темирйўл станциясида йўловчилар поездида деярли 3 тонна кумуш топилди. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Россия Ички ишлар вазирлигининг темирйўлга жавоб берувчи ходимлари “Москва-Ярославская” станциясида тезкор-қидирув тадбирлари давомида дастлабки маълумотларга кўра, кумуш эканлиги айтилаётган қимматбаҳо металлни ноқонуний олиб кетилаётганини аниқлашди. Юк йўловчи поездининг почта-юкхона вагонидан топилди”, дейилмоқда вазирлик берган хабарда.

Қайд этилишича, ҳаммаси бўлиб латта пакетларга солинган 90 дан кўпроқ ёмби топилган.

Воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.