Франция президенти Франсуа Олланднинг сўзларига қараганда, АҚШ махфий хизматлари томонидан мамлакат раҳбариятининг телефон қўнғироқлари кузатилиши ва тингланиши куракда турмайдиган ҳақоратдир. Бу ҳақда у журналистлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.

25 июнь куни WikiLeaks порталида АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги томонидан Франциянинг учта президентининг телефон қўнғироқлари кузатилгани ҳақидаги бешта ҳужжат ошкор қилинган эди. Бу воқеа қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

“Буни қабул қилиб бўлмайди. Биз иттифоқчилар ўртасида бундай ишлар бўлишига йўл қўя олмаймиз”, – Олланднинг сўзларини келтиради ТАСС.