2017 йилда Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтадиган EXPO-2017 халқаро кўргазмасига қадар ҳукумат шаҳарни чивинлардан халос қилишни мўлжалламоқда, деб хабар бермоқда FlashSibiria

“Бу жуда муҳим масаладир. Чунки хорижий давлатлар делегациялари қаердадир ўзларининг ОАВларида Остонада чивинлар кўп экан деб айтишса, у ҳолда бу жуда хунук иш бўлади”, деб айтди Остона ҳокимлиги вакили Федор Пеев.

Пеевнинг айтишича, “ушбу кўргазма ўтказилиши вақтида шаҳарда бирорта ҳам чивин бўлиши керак эмас”.