Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг икки нафар журналисти Жанубий Кореянинг Ёнхап агентлигига малака оширишга боради.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчиси Ботиржон Асадовнинг Ёнхап раҳбари Пак Но Ван билан учрашувида келишувга эришилди.
Ўз навбатида, Жанубий Кореянинг етакчи агентлиги мухбирлари августда Самарқандда бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” мусиқий фестивалини ёритишга таклиф қилинди.